Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин иш Мустафо Камол ўйлаганча бўлмади. Туркия халқи мусулмон эди. Мустафо Камолнинг қилган иши эса Исломга зид эди. Шунинг учун мамлакатда - Мустафо Камол Исломни йўқ қилишни хоҳламоқда деган гап тарқалди. Мустафо Камолнинг шахсий ҳаётида шаръий ҳукмларнинг барчасига қарши чиқиб, Исломни ёмон кўриши ва мусулмонларнинг муқаддас анъаналарини масхара қилиши бу хабар тўғри эканини таъкидлади. Барча одамлар Анқарадаги янги ҳокимлар кофирлар эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилишди ва халифа Абдулмажид атрофига жамлана бошлашди. Бу муртадларни йўқ қилиш учун салтанатни халифага қайтаришга, халифани яна ҳукм юритувчи қилишга ҳаракат бошланди. Мустафо Камол халқ уни ёмон кўраётганини, уни динсиз, кофир деб ҳақоратлаётганини кўргач, катта хатар гавдаланиб турганини кўрди ва бу иш устида фикр юритиб, халифага ва халифаликка қарши ташвиқотни кучайтирди. Сўнг «Миллий жамият»ни ишга солди ва жумҳуриятга ҳар қандай қаршилик ва халифага ҳар қандай тарафдорлик хиёнат деб ҳисобланиб, жазоси ўлимдир, деган қонунни тасдиқлатиб олди. Кейин ҳар бир мажлисда халифаликнинг зарарлари, хусусан «Миллий жамият»га қаршилиги ҳақида гапира бошлади ва халифаликни бекор қилиш учун шарт-шароитлар тайёрлади. Айрим вакиллар халифалик Туркия учун дипломатик нуқтаи-назардан фойдали экани ҳақида гапиришганида, Мустафо Камол уларга қарши чиқиб, «Миллий жамият»га шундай деди: «Халифалик учун, Ислом ва дин кишилари учун турклар жанг қилиб, беш асрдан буён жангларда ҳалок бўлишмадими? Энди Туркия ҳинд ва араблардан юз ўгириб, бировларнинг манфаатларини кўзлаш ва мусулмонлар ғамини ейишдан ўзини халос этиш фурсати етди».


Шундай қилиб, Мустафо Камол халифаликнинг зарарларини баён қилиб, уни ва тарафдорларини хоинлар деб атади ҳамда уларни инглизларнинг қўғирчоғи қилиб кўрсатди. Турклар учун халифаликнинг зарарини баён қилиб, унга қарши ташвиқот олиб борди. Мустафо Камол бу билан кифояланиб қолмади, балки халифаликни қўллаб-қувватлаганларга қарши таҳдид йўлини тутди. Вакиллардан бири халифаликнинг лозимлигини ва динни ҳимоя қилиш кераклигини очиқ айтганда, ўша кечаси уни уйига қайтаётган пайтда йўқ қилиш учун одам юборди. Бу қотил Мустафо Камолнинг тарафдорларидан эди. Халифаликни қўллаб-қувватлаб нутқ сўзлаган бир вакилни, яна шундай гапларни гапирсанг остириб юбораман деб қўрқитди. Шундай қилиб бутун мамлакатни қўрқувга солиб қўйди. Сўнг Истамбул ҳокимига жума намози адо қилинаётган вақтда халифанинг атрофида бўладиган дабдаба-ю асъасани бекор қилиши ҳақида буйруқ берди. Шунингдек, халифанинг обрўсини ерга урди. Халифага эргашганларни огоҳлантириб, ундан узоқ юришларини таъкидлади. Мустафо Камол

 

157-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203